ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини иштирокчиларини 16тага ёки 24тага оширишни режалаштирмоқда. Унда Европа ва Жанубий Америкадан 8тадан клуб қатнашиши мумкин.
Мусобақанинг амалдаги ғолиби - «Барселона» клубининг директорлар кенгаши шундай таклиф берган. El Mundo Deportivo хабарига кўра, ФИФА президенти Жанни Инфантино бу ислоҳотни маъқулламоқда ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ҳар икки йилда бир марта, ёзда ўтказишни режалаштирмоқда.