«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Кристиан Бентеке «Ливерпуль» жамоасида ўйнаган даври ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Ливерпуль» клубида ўйнаш - мен учун катта шараф бўлди. Мен буюк тарихга эга бўлган жамоада ўйнадим. Тўғри, ўзим истагандек яхши ўйнамадим. Аммо «Ливерпуль» клубига ўтиш ҳақида ўзим қарор қабул қилганман ва ҳеч қачон бундан афсусланмайман. Менда имкониятлар кўп бўлди, фақат ўзим фойдалана олмадим. Шу сабабли, мен ҳеч кимдан хафа эмасман» - деди Бентеке Sky Sports хабарида.