«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Уотфорд» (1:3) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди.
«Учта омил туфайли мағлуб бўлдик. Лекин шу омилларни фақат биттасига таъсир қила оламан. Биринчиси – футболчиларнинг якка ва жамоавий хатолари. Уларни бартараф қила оламиз ва қилишимиз шарт.
Иккинчиси – ҳакамнинг хатолари, унга таъсир қилолмайман, айниқса, биринчи голдаги вазиятдан норозиман.
Учинчиси – омад. Биз кучли эдик, аммо ютқаздик. Омад бизга етишмади» - деди Моуриньо.