«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Ла лиганинг 4-тури доирасида «Эспаньол»га қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Рамос тўпни қўл билан ўйнагани ҳақида
Менга тўп Рамоснинг юзига теккандек кўринди.
Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида
Майдонга тушаётган ҳар бир ўйинчи зўр ўйнамоқда. Ҳамиша ротациядан фойдаланиб борамиз. Сафимизда 24 нафар футболчи, олдинда 60та ўйин бор. Футболчиларни ўзгартириб боришга мажбурмиз. Ҳар бир чизиқда ажойиб футболчилар йиғилгани — бизнинг омадимиз. Биз улардан фойдаланишимиз керак.
Каземиронинг жароҳати ҳақида
У жиддий зарба қабул қилди. Вазиятга эртага баҳо берамиз.
Ўйин ҳақида
Биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келдик. Танаффусдан кейин эса қийинчиликлар камроқ бўлди. Рақиб яхши ўйнади, аммо биз ғалабага муносиб эдик. Биз яккакурашларда ғолиб чиқдик.
Хамес ва Бензема ҳақида
Улар — натижани ўзгартира оладиган иқтидорлик футболчилар. Хамес учун хурсандман. Унинг голидан қониқиш ҳосил қилдим.
16та ғалабадан иборат рекорднинг такрорланиши ҳақида
Бу менга ёқмоқда. Лекин бу ишни йигитлар қилишмоқда. Улар ўз ишларини ажойиб ажойиб бажаришмоқда. Асосийси — ўсишда давом этиш. Примера — узоқ давом этадиган мусобақа. Лекин биз эришилган муваффақиятни қадрлаймиз.