Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Рио-де-Жанейрода XV ёзги Паралимпия ўйинлари якунланди

Баҳо:
+ | -

Ўн икки кун давомида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV Паралимпия ўйинлари ўз якунига етди. Ўн икки кун барчамиз катта хаяжон ва иштиёқ билан мазкур мусобақаларни кузатиб бордик. Боиси Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Паралимпия ўйинларида ҳар қачонгиданда фаолроқ иштирок этиб, ҳар куни бизларни хушхабарлар билан хурсанд этиб туришди.

Мусобқаларнинг сўнгги кунида енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида иштирок этган ҳамюртимиз Нозимахон Қаюмова 44.58 метр натижа билан жаҳон рекордини ўрнатган холда Паралимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.

Ана шу тариқа делегациямиз аъзолари томонидан қўлга киритилган олтин медаллар сони 8тага етди. Якунда терма жамоамиз аъзолари 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17та бронза медаллари билан умумий 31та медаль жамғаришди ва умужамоа ҳисобида 176 та давлат вакиллари орасида медаллар сифати бўйича 16-ўринни, сони бўйича эса 13-ўринни эгаллашди. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаганди. 32 та иштирокчи 31та медални қўлга киритиши бу чинакам фантастика.

Маълумот учун қуйидаги рақамларни келтириб ўтамиз. Мусобақада энг кўп – 239 та медал жамғарган Хитой терма жамоаси спортнинг 17 та турида 327 нафар спортчи билан иштирок этган.

2.Буюк Британия — 147 та медаль - 260та спортчи  (20та спорт тури)
3.Украина — 117 та медаль - 171та спортчи  (15та спорт тури)
4.АҚШ — 115 та медаль - 288та спортчи  (20та спорт тури)
5.Австралия — 81та медаль - 175та спортчи  (16та спорт тури)
6.Германия  — 57та медаль - 158та спортчи  (17та спорт тури)
**************************************************
16. Ўзбекистон — 31та медаль – 32та спортчи  (5та спорт тури)

Демак, натижалар шуни кўрсатаяптики спортчилар сонига нисбатан медаллар жамғариш борасида Ўзбекистон делегацияси 96,8% натижа кўрсатиб XV Паралимпия ўйинларида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, юртимиз паралимпиячилари Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи, МДҲда Украинадан сўнг иккинчи, Осиёда Хитой ва Эрондан сўнг учинчи ўринни эгаллашди.

Ёдингизда бўлса, XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бокс турида барча рақибларини ортда қолдириб биринчи ўринни эгаллаганди. Паралимпиячилар орасида эса Ўзбекистон делегацияси спортнинг дзюдо тури бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндан жой олди. (3 та олтин, 1 та кумуш, 6та бронза медаллари). Шерзод Намозов (-60 кг), Ўткир Ниғматов (-66 кг) ва Одил Тулендибаев (+100 кг) олтин медаллар билан тақдирланган бўлсалар, 70 килограммгача бўлган аёллар ўртасидаги мусобақада гиламга чиққан Ҳайитжон Алимовага кумуш медаль насиб қилди. Шунингдек Севинч Салаева (-52 кг), Турсунпошша Нурметова (-63 кг), Гулруҳ Раҳимова (-70 кг), Феруз Саидов (-73 кг), Шуҳрат Бобоев (-90 кг), ва Ширин Шарипов (-100 кг)лар бронза медалларини қўлга киритишди.

Умуман эса спортчиларимиз томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари, 12 та Осиё рекорди ўрнатилди. Таъкидлаш керакки, шу вақтга қадар бирорта давлат вакиллари, яъни иштирокчилар сони ва қўлга киритилган медаллар натижаси бўйича бундай кўрсаткичга эришмагандилар. Эътироф этиш лозимки, Бразилияда жуда кўп давлат делегациялари Ўзбекистон эришган ютуқларга ҳайрат ва ҳавас билан қарамоқдалар. Бу ютуқлар замирида халқимизнинг қўллаб-қувватлаши ва дуоси, Давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларга бўлган ишонч ҳамда спортчиларимиз ва уларни тарбиялаган мураббийларининг тинимсиз меҳнати ётибди.

Шу ўринда Республикамизнинг биринчи Президенти, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг машҳур ибораларини эсламай ўта олмаймиз. “Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби тезда дунёга машҳур қила олмайди”. Ана шу сўзлар Бразилияда яна бир бор ўз исботини топди. Аввал олимпиячиларимиз, кейинроқ паралимпиячиларимиз диёримизни бутун дунёга машҳур қилишди, уни барча барчага танитишди.

Энди дунёнинг мана ман деган полвонлари ўзбек ўғлонлари билан ҳисоблашишга мажбурлар, энг кучли терма жамоалар Ўзбекистон терма жамоасини ўзларига ҳар жиҳатдан муносиб рақиб деб ҳисоблашади. Биздан ҳайиқишганди, бизга қарши алоҳида тайёргарлик кўришади. Ахир бу бутун бир миллатимизнинг улкан ютуғи эмасми? Ўзбекистон ва унинг ана шундай Ватанни севгучи фарзандлари бор экан, мамлакатимизда спортга давлатимиз томонидан ана шундай юксак эътибор ва ғамҳўрлик кўрсатилар экан Мустақил диёримиз байроғи доимо сарбаланд кўтарилаверади.

XV Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафига медаллар олиб келган барча спортчилар рўйхати:

Олтин медаллар:
1. Шерзод Намозов - дзюдо (60 кг);
2. Ўткиржон Нигматов - дзюдо (66 кг);
3. Ҳусниддин Норбеков - диск улоқтириш;
4. Одил Тулиндебаев - дзюдо (100+ кг.);
5. Фотимахон Амилова - брасс усулида сузиш (100 м.);
6. Фирдавсбек Мусабеков - брасс усулида сузиш (100 м.);
7. Александр Свечников - найза улоқтириш;
8. Нозимахон Қаюмова - найза улоқтириш.

Кумуш медаллар:
1. Кирилл Панков - баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
2. Муслима Одилова - баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
3. Хайтжон Алимова - дзюдо (70+ кг.);
4. Фотимахон Амилова - комплекс усулда сузиш (200 м.);
5. София Бурхонова - ядро улоқтириш;
6. Муслима Одилова - эркин усулда сузиш (50 м.).

Бронза медаллар:
1. Севинч Салаева - дзюдо (62 кг);
2. Музаффар Турсунхўжаев - баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
3. Фотимахон Амилова - баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
4. Турсунпошша Нурматова - дзюдо (63 кг.);
5. Феруз Сайидов - дзюдо (73 кг.);
6. Сервер Ибрагимов - пистолетда 10 м.га ўқ отиш;
7. Ширин Шарипов - дзюдо (100 кг.);
8. Шухрат Бобоев - дзюдо (90 кг.);
9. Гулруҳ Раҳимова - дзюдо (70 кг.);
10. Шоҳсанам Тошпўлатова - комплекс усулда сузиш (200 м.);
11. Дониёр Солиев - узунликка сакраш;
12. Аҳрор Бозоров - паурлифтинг (80 кг.);
13. Дмитрий Хорлин - эркин усулда сузиш (400 м.);
14. Ўзбекистон жамоаси - 4х100 метрга югуриш бўйича жамоавий эстафета;
15. Ҳусниддин Норбеков - ядро улоқтириш;
16. Музаффар Турсунхўжаев - эркин усулда сузиш (50 м.);
17. Шоҳсанам Тошпўлатова - эркин усулда сузиш (50 м.).

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:45, 19.09.2016.
Ўқилди: 6393 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.