«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери жамоа ярим ҳимоячиси Ҳотам Бен-Арфа билан муносабатлари кескинлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Бен-Арфа «ПСЖ»нинг Франция чемпионати 6-тури доирасидаги «Дижон»га қарши ўйин қайдномасига киритилмагани миш-мишларга сабаб бўлган эди.
«Бен-Арфанинг қайдномага киритилмагани спортча қарор билан боғлиқ — мен энг яхши тайёргарликка эга футболчилардан фойдаланишни маъқул кўраман. Бу ерда бошқа муаммо йўқ. У бошқалар каби бир футболчи. Шунчаки, қайдномага киритилганлар ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўрган эди», — деди Эмери.