Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Венгер: «Бендтнер ўз фаолиятини қайта йўлга қўйиши керак»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер қўл остидаги жамоанинг собиқ ҳужумчиси — Никлас Бендтнер ҳақида фикр билдирди. 

«Арсенал» 20 сентябрь куни Англия Лига Кубоги доирасида «Ноттингем Форест»га қарши майдонга тушади, Бендтнер эса ҳозирда айнан «Ноттингем Форест» аъзоси ҳисобланади. 

«Бендтнернинг «Ноттингем» билан шартнома имзолагани мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Бироқ қайсидир маънода Никлас ўз фаолиятини қайта йўлга қўйиши керак. Ҳар қандай шароитга мослашишни ўрганиш керак. Ҳар турли даражада ўйнай олишинг ва фойданг тегишини кўрсата билиш керак. Баъзида Никлас даражасидаги ўйинчиларга имкон бериш керак. Биз унинг кучли томонларидан бохабармиз, у жуда малакали футболчи, унга шунчаки ўйин амалиёти керак», — деди Венгер. 

«Кўпчилик Бендтнерни ҳаддан ташқари ўзига бино қўйган, деб ҳисоблайди, аслида ундай эмас. Ҳа, «Арсенал»да ўйнаган вақтлари баъзида сабрсизлик қиларди. Бироқ у шунчаки ўзига имконият берилмаганидан хафсаласи пир бўларди, холос. Уни тушуниш мумкин», — дея қўшимча қилди «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 08:34, 20.09.2016.
Ўқилди: 4490 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.