«Арсенал» клубининг марказий яримҳимоячиси Аарон Рэмзи АПЛнинг навбатдаги ўйинида жамоасига ёрдам беролмайди, деб хабар бермоқда бош мураббий Арсен Венгер.
«Рэмзи жароҳатидан қутилгани йўқ. Навбатдаги ўйинда у майдонга тушмайди. Жиру ҳам сўроқ остида турибди. Ҳафта охирида ҳаммаси маълум бўлади» - деди Арсен Венгер.
Эслатиб ўтамиз, Аарон Рэмзи «Ливерпуль»га (3:4) қарши 1-тур ўйинида жароҳат олган эди.