Ўта оғир вазн тоифасида WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Тайсон Фьюри қозоғистонлик ўрта вазн чемпиони Геннадий Головкинни фақатгина томирларида лўли қони оқаётган боксчи енгиши мумкинлигини айтди.
Мен Қозоғистонда туғилган Владимир Кличкони таъзирини берганман, - деди Тайсон Фьюри. - Ушбу мамлакатнинг яна бир вакили Геннадий Головкинни ҳам мен каби томирида лўли қони оқаётган боксчи енгади. Бу лўли Билли Жо Сондерсдир.
Лекин WBA йўналиши раҳбариятининг фикрича Геннадий Головкин 120 кун ичида ўз камарини ҳимоя қилиш учун йўналишнинг мунтазам чемпиони Дэниель Жейкобс билан жанг қилиши лозим.
Профессионал бокснинг IBF, IBO, WBA, WBC чемпионлик камарларини эгаллаб турган Геннадий куни кеча Келли Брукка қарши жанг қилган эди.
Бироқ, WBA бу жангни рўйхатга олмади ва Головкин Дэниель Жейкобс билан алоҳида беллашиши лозим деб топди.