Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

XV Паралимпия ўйинлари қахрамонлари Тошкент халқаро аэропортида тантанали вазиятда кутиб олинишди (тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -
Бугун эрта тонгда XV Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, Республикамиз довруғуни бутун дунёга танитишда беқиёс хисса қўшган делегациямиз аъзолари Ватанимизга қайтиб келишди. Ўзбекистон делегацияси аъзолари Рио-де-Жанейро-Сан Пауло-Истамбул-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилиб бугун пойтахтимизда ҳозир бўлишди.    Паралимпиячиларимизни “Тошкент 2” халқаро аэропортида Республикамиз ҳукумати аъзолари, Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спортчиларнинг ота оналари ва минглаб мухлислар қарши олишди.        Ҳабарингиз бор Рио-де-Жанейродаги XV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистонлик спортчилар юксак матонат, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб бутун дунё кўз ўнгида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Мусобақада 32 иштирокчи билан қатнашиб 31 та медални қўлга киритиш Паралимпия ўйинлари учун хақиқий рекорд натижа бўлди. Ҳамюртларимиз олис Бразилия спорт майдонларида ўзбек ёшлари ҳеч кимдан, ҳеч қачон кам бўлмасликларини, маррани доимо баланд олишларини ва ёрқин келажак учун дадил қадамлар ташлай олишларини намоён этиб дунё ахлини хайратга солишди.        Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икромов,Ўзбекистон халқ артисти М.Азизов, спортчиларнинг ота-оналари номидан Р.Қўчқоровалар сўзга чиқишиб паралимпиячиларимизнинг бу юксак ғалабаси бежизга қўлга киритмилаганлиги, бунинг замирида давлатимиз ва ҳукуматимизнинг спортга, қолаверса ёш авлодга кўрсатаётган ғамҳўрлик ва эътибори, қолаверса паралимпиячилар ва уларни тайёрлаган мураббийларнинг улкан хажмдаги меҳнатлари ётганлигини таъкидлаб ўтишди.        Шунингдек кутиб олиш маросимида спортчилар номидан сўз олган XV Паралимпия ўйинларининг кумуш медаль совриндори Хайитжон Алимова кўзда ёш билан шундай деди: -“Биз Риога етиб борган кунимиз Республикамизнинг Биринчи Президенти мухтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганлари хақидаги мудхиш хабарни эшитиб буткул тушкунликка тушиб қолгандик. Чунки Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, бизларга яратиб берилган шароитлар ва кенг имкониятлар учун қўлга киритадиган муваффақиятларимизни энг аввало мухтарам юртбошимизга совға қилишни мақсад қилгандик. Аммо кейинчалик отамизнинг рухлари шод бўлиши учун хам икки хисса куч билан кураш олиб боришга, уларга муносиб фарзанд бўлишга интилдик ва бу холат бизга қўшимча куч бағишлади. Барчаси учун юртбошимизга рахматлар айтамиз ва хамиша улар орзу қилган ўғил қизлар бўлишга, доимо маррани баланд қўйишга, хеч қачон таслим бўлмасликка сўз берамиз”.        Тадбирда шунингдек халқимиз севган санъаткорлар, кино ва театр актерлари, Рио-2016 Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари иштирок этишди ва Паралимпия ўйинлари қахрамонларини олқишлаб туришди. Рио-де-Жанейродаги мусобақада ўзбек спортчилари томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари ва 12та Осиё рекордларининг ўрнатилганлиги ҳам хамюртларимиз эришган муваффақият салмоғини яққол кўрсатиб турибди.        Ёдингизда бўлса XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бокс турида барча рақибларини ортда қолдириб биринчи ўринни эгаллаганди. Паралимпиячилар орасида эса Ўзбекистон делегацияси спортнинг дзюдо тури бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндан жой олди. Спортнинг ушбу турида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6та бронза медаллари қўлга киритилди.        Тошкент халқаро аэропортидан усти очиқ сайёхлик автобусларида мухлислар олқишлари остида йўла чиққан делегациямиз аъзолари тез орада Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига етиб келишди. Бу ерда хам спортчилар ва уларнинг ота оналари карнай сурнай садолари ва олқишлар остида кутиб олинишди.        Аммо бу хали хаммаси эмас. Эртага, 22-сентябрь куни пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида XV Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Ёдингизда бўлса XXXI ёзги Олимпия ўйинлари чемпионлари ва совриндорлари яқиндагина Президентимиз қарорига асосан пул мукофтлари ва Малибу автомашиналари билан тақдирланишган эди. Шуни алохида таъкидлаш лозимки паралимпиячиларимизни ҳам ажойиб мукофотлар кутмоқда. Бу хақда яқин орада билиб оласиз.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:56, 22.09.2016.
Ўқилди: 5755 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.