«Реал Мадрид» ҳужумчиси Гарет Бэйл «Вильярреал»га қарши Испания чемпионати 5-тур учрашувида захирага олинганидан қаттиқ норози бўлди.
Diario Gol нашрининг ёзишича, уэльслик футболчи Мадрид клубида унга кўрсатилаётган эътибордан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
Айниқса, уни жамоанинг муҳим ўйинчисига айлантириш ваъдасини берган Флорентино Перес сўзининг устидан чиқмаётгани ғазаблантирмоқда.
1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугаган «Вильярреал»га қарши ўйинда, масалан, Криштиану Роналду 90 дақиқа давомида тўп сурди.
Нашр маълумотларига кўра, Бэйл ўз агентидан «Манчестер Юнайтед» билан музокараларни бошлашни сўраган.
Уэльслик ҳужумчи жорий мавсум «Реал Мадрид»нинг тўрт ўйинида майдонга тушди, иккита гол урди ва битта голга ҳаммуалифлик қилди.