«Нортхемптон Таун» ҳимоячиси Габриэль Закуани «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимовични терминаторга ўхшатди.
«Иброҳимович майдонда кўп гапираркан, фақат бу ишни роботга ўхшаб қиларкан, худди терминатор сингари. Уни жамоага таъсир ўтказиши кўриниб тураркан.
У футболчиларга эркинроқ ва ишончлироқ ўйнашни айтиб турди. Уни ҳурмати баланд экани кўриниб қолди» - деди Закуани.