Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Олий лиганинг 23-турида Наманганда пойтахтнинг "Пахтакор" жамоаси меҳмон бўлади. Учрашув анча қизиқарли кечиши аниқ. Чунки "Навбаҳор"нинг "шерлар"дан алами бор. Кўрамиз, бугун "лочинлар" қай тарзда ўйин кўрсатар экан!

Бугун, 17:30
«Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), С. Ҳакимов (Самарқанд), Б. Юлчораев (Гулистон)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Бу икки клубнинг йўллари олий лигада 49 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 32 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 85 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 36 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 102 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2015 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
02.10.2014 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
08.11.2013 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:2
18.08.2012 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
14.10.2011 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз уйида 10 марта бу рақибни мағлуб этган. “Шерлар” ҳам Намангандан 10 бор ғолиб бўлиб қайтган. Қолган 4та учрашувда дуранг қайд этилган. Охирги тўрт йилда “Навбаҳор” ўз уйида “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаган.

Ҳакам ҳақида факт: Жамоаларнинг ўтган мавсумда Наманганда кечган учрашувини ҳам айнан Зокир Қодиров бошқариб борганди. Ўшанда учрашув давомида кўпгина зиддиятлар келиб чиққанди. Учрашув "Пахтакор"нинг ғалабаси билан интиҳо топган эди.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 11:28, 24.09.2016.
Ўқилди: 4658 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3131]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2271]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2016]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1763]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1748]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1606]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1419]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1387]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1360]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик