Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Темур Олимхўжаев: "Ироқ ва Уммондан қай бири яхшироқ? Ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз"

Баҳо:
+ | -

24 сентябрь куни ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финали олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев, чорак финал босқичидаги Ироққа қарши бўлажак ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бу босқичга ҳеч ким тасодифан чиқиб қолмайди. Чорак финалгача етиб келган барча жамоалар қитъанинг шу ёшдаги энг яхши жамоаларидир. Ироқ терма жамоасини ушбу босқичга етиб келгани билан табриклайман.

Бу ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Чунки ўйин ғолиби Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Бу эса ўйинни жамоалар учун мураккаброқ ва мухлислар учун қизиқарлироқ бўлишига сабаб бўлади.

Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўшимча босим юклаши мумкинми? Албатта, футболчилар ҳам оддий инсонлар ва босимнинг бўлиши табиий ҳол. Аммо, шунга қарамай биз йигитларни ўйинга тўғри тайёрлаб, ўз ўйинимизни намойиш қиламиз, деб ўйлайман.

Ироқ техник ва тактик жиҳатдан турнирга яхши тайёргарлик кўрган. Шу билан бир қаторда бир неча индивидуал кучли футболчиларни ҳам кузатдим.

Ироқ ва Уммондан қай бири яхшироқ эди? Очиғи, биз чемпионатга юқори мақсадларни кўзлаб келганмиз ва ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз" - дейди Темур Олимхўжаев.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:06, 24.09.2016.
Ўқилди: 8363 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.