«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл ҳужумчи Уэйн Руни ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Руни фаолиятида янги давр бошланиши арафасида. У энди бошқача ўйнаши лозим. Ҳеч ким 34 ёшида 22 ёшдаги каби ўйнай олмайди. Ўз вақтида Скоулз, Жеррард ва Гиггз ҳам шундай ўзгаришларга учраган. Уларнинг барчаси ўйинини пасайтиришган. Энди Руни ҳам шу даврни бошидан ўтказмоқда.
Бунга Рунининг ўзи қандай муносабатда бўлиши муҳим. У бир қарорга келиши керак: ё ҳар ҳафта ўйнайди, ёки қайсидир ўйинларни ўтказиб юбориб, дам олади» - деди Невилл.