Швециянинг АИК клуби ёш футболчиси Александр Исаак «Реал» клубининг скаутлари назарига тушган.
AS хабарига кўра, келиб чиқиши африкалик бўлган 17 ёшли футболчининг ўйини скаутларни мамнун қилган. Ўз навбатида футболчининг агенти мижози билан инглиз клублари ҳам қизиқаётгани ҳақида хабар берган.
Швецияда Исаакни «янги Иброҳимович» деб номлашмоқда. У дастлабки 17 ўйинида 6 гол уришга муваффақ бўлган.