Кириш Регистрация

"Навбаҳор" футболчиси Руслан Вагапов сафга қайтди

Баҳо:
+ | -

Жамоамиз навбатдаги турда Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади. Футболчиларимиз “водий дерби”сига тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Жароҳат туфайли маълум вақт давомида даволанишга мажбур бўлган Руслан Вагапов жароҳатдан қутулиб машғулотларда қатнашишни бошлади. Айни пайтда Владислав Нуриев жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиб улгурмаган. Ҳужумчи оёғидаги гипс ушбу ҳафта охирларида олиб ташланади. Шундан сўнг футболчи машғулотларда қатнашиш имконига эга бўлади.
Қўқонда бўлиб ўтадиган учрашувни тошкентлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Вадим Агишев бош ҳакам вазифасини бажарса унга қанотларда Р.Нўъмонов ва С.Еремеевлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида Д.Жалимов қайд этилган. Назоратчилик Сардор Нажафалиев зиммасига юклатилган. Қўқон шаҳрига ПФЛ вакили сифатида Алексей Фролов ташриф буюради. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:11, 27.09.2016.
Ўқилди: 4475 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.