Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Андрей Аршавин ўзини “тентак” деб атади

Баҳо:
+ | -
Футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Андрей Аршавин айни вақтда Қозиғостоннинг “Қайрат” клубида тўп сурмоқда. 26 сентябрь куни журналистлар билан бўлган суҳбатда Аршавин мураббийлик фаолиятига ўтиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
 
Журналистлар томонидан берилган “Мураббий бўлишни истармидингиз?”, деган мазмундаги саволга Андрей Аршавин қуйидагича жавоб берди:
 
“Қачондир мураббий бўлишни хоҳлармидим? Мен ёмон мураббий бўламан. Нега? Чунки, мен тентакман”.
 
Шунингдек, Аршавин ҳеч қачон ўзидаги “юлдузлик касаллиги”га қарши курашмаганлигини тан олди. Хусусан, у “Менга шундай қулай, туғилганимдан буён “юлдузлик касаллиги”га йўлиққанман. Менимча ҳаётим давомида мен умуман ўзгармаганман”, дея таъкидлаб ўтди.
 
Аввалроқ, футболчининг Россия футбол премьер-лигасига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. Бироқ футболчи бу маълумотни “поезд ўтиб кетди”, дея изоҳлади.
 
35 ёшли футболчининг ОАВ ходимлари билан бундай муомала қилиши кўпчиликнинг ғашига тегса керак. Ўзи тан олганидек, ҳужумчига “юлдузлик касали” қон билан киргандир, бироқ кўпчилик ёшлар унга ҳавас қилишларини инобатга олиб, улар учун намуна сифатида ўзидаги ижобий ҳислатларни намоён этса, балки фойдадан ҳоли бўлмас эди.
 
Маълумот учун, Андрей Аршавин Россия термасида 2002 йилдан 2012 йилгача тўп сурган. 10 йил давомида у 75та ўйинда иштирок этиб, 17та гол киритишга муваффақ бўлган. Аршавин 2016 йил март ойида Қозоғистоннинг “Қайрат” клубига ўтган эди. Олма-Ота клуби таркибида футболчи 27та учрашув ўтказган. Мазкур клуб билан Аршавиннинг шартномаси жорий йилнинг декабрь ойида якунига етади. Дурдона Расулова
Манба: qalampir.uz
Киритилди: 18:32, 27.09.2016.
Ўқилди: 2612 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.