Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-0 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЕЧЛ. «Реал» сафарда дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасида "F" гуруҳи фаворитлари ўртасидаги учрашув жуда қизиқарли кечди ва унда жанговар дуранг қайд этилди. "Боруссия" ва "Реал" жамоалари баҳснинг илк дақиқаларидан бошлаб очиқ ўйин намойиш қила бошлашди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ мадридликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Роналдунинг дарвозабон учун ноқулай жарима зарбасини йўллади. Бюрки қайтарган тўпни Хамес дарвозабон томон тепди. Тўп йўл-йўлакай Бенземанинг оёғидан бироз ўз йўналишини ўзгартирди ва олис устунга тегиб қайтди. Орадан бир дақиқа ўтиб Обамеянг томонидан жаримадан берилган кучли зарбани бу сафар Кейлор Навас қайтаришга муваффақ бўлди.

Ўйин майдон эгаларининг ташаббуси остида кечаётган пайтда "Қироллик клуби" ҳисобни очди. Қарши ҳужумда Модрич-Бензема-Кроос-Хамес-Бэйл узатмаларидан кейин Родригес ўнг томондан жарима майдончасига кираётган Бэйлга узатма берди ва Гарет товони билан тўпни ортга қолдирди. Тўп ҳимоячининг оёқлари орасида ўтиб, зарба беришга тайёр турган Роналдуга келиб тушди. Криштианунинг зарбасидан кеин тўп олис устунга тегиб, тўрга тушди.

Орадан 8 дақиқа ўтиб Дембеледа яхши имконият юзага келди. Усмон ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, Данилони алдаб ўтди ва чап оёқда зарба берди. Сўнгги паллада унинг оёғи тагига ташланган Рамоснинг оёғидан тўп юқорига кўтарилиб кетди. Биринчи бўлим тугаш арафасида дортмундликлар ҳисобни тенглаштиришди. Геррейро томонидан берилган жарима зарбасини Навас мушт билан урди, аммо тўп Варанга тегиб, дарвоза бурчаги томон йўл бошлади. Чизиқ устида Пьер-Эмерик Обамеянг тўпни дарвозага йўллаб қўйди. У тўпга тегмаса ҳам автогол бўлаётганди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар эҳтиёткор ўйин намойиш қила бошлашди. Маҳоратли футболчиларни ўзида жамлаган "Мадрид" кўпроқ ҳужум ташкил қилди ва ҳақли равишда яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. "Реал" бурчак тўпини орқароққа етказди ва Рамос олис устун томон узатма берди. Бенземанинг яқин масофадан берган зарбасидан кейин тўп устун ва тўсинга тегиб, дарвозабон майдончаси ичида турган Варанга бориб тушди. Рафаэль тўпни дарвозага буриб қўйди.

Тухель шогирдларининг саъй-ҳаракатлари учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида ўз самарасини берди. Пулишич чап қанотдан бир футболчини алдаб ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Тўпни Варан бош билан қайтарди. Шюррле ўзи тўпни қабул қилиб, 14 метрлардан кучли зарба билан тўпни тўсин остига жойлади. 2:2!

Ушбу дуранг натижадан кейин ҳар иккала жамоа 4 очкодан жамғарган ҳолда гуруҳ пешқадами бўлиб туришибди.

ЕЧЛ, "F" гуруҳи, 2-тур
Боруссия Д Германия – Реал Мадрид Испания 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 17 Роналду, 1:1 – 43 Обамеянг, 1:2 – 68 Варан, 2:2 – 87 Шюррле.
Боруссия Д – Бюрки, Гинтер, Папастатопулос, Шмельцер, Геррейру (Мор, 78), Гетце (Шюррле, 58), Вайгль, Кастро, Пишчек, Обамеянг, Дембеле (Пулишич, 73).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Данило, Карвахаль, Рамос, Модрич, Кроос, Хамес (Ковачич, 70), Бэйл, Роналду, Бензема (Мората, 87).
Огоҳлантиришлар: Шмельцер (50), Рамос (63), Вайгль (74), Геррейру (77), Обамеянг (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:44, 28.09.2016.
Ўқилди: 9325 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.