Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

"Шўртан" - "Машъал": Превью

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 27-турида Қашқадарё дербисида "Шўртан" ва "Машъал" клублари тўқнаш келишади.

“Шўртан” ва “Машъал” олий лигада жами 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 11  та ўйинда ғолиб бўлишган. 1 та  ўйинда дуранг қайд этилган. 7 учрашувда эса “Шўртан” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда - 33:18. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 34 очкони, “Шўртан” эса 21 очкони  қўлга киритган.

“Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада “Шўртан” сафарда «Машъал»га мағлуб этган. Дастлаб Шахзод Шайманов гол уриб ҳисобни очганди. Шундан сўнг, меҳмонлар  вакили Кенжа Тўраев хисобни тенглаштирган. Ўйиннинг сўнги дақиқасида Зафар Тўраев  «Машъал»га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган.
Ғузорда ўтган сўнгги олти учрашув: 
25.09.2015 «Шўртан» - «Машъал» 1:0
25.06.2012 «Шўртан» - «Машъал» 1:0
11.03.2011 «Шўртан» - «Машъал» 1:4
08.05.2010 «Шўртан» - «Машъал» 1:0
20.09.2009 «Шўртан» - «Машъал» 2:1
25.05.2008 «Шўртан» - «Машъал» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасида ўтган Ғузордаги ўйинларда 4 бор “Шўртан” зафар қучган. 4 марта “Машъал” ғалаба қозонган. Битта учрашувда дуранг қайд этилган. 

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 18:27, 29.09.2016.
Ўқилди: 3848 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.