«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович Европа Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида «Заря» устидан эришилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин осон кечгани йўқ, бироқ биз вазиятлар ярата олдик ва яхши ўйнадик. Ўйин бошида гол ура олмасанг, эркин ҳаракат учун майдон кичрайиб бораверади», — деди Златан.
«Биз ғалаба қозондик. «Фейеноорд» билан ўйиндан кейинги мағлубиятдан сўнг бу бизга энг керакли натижа эди», — деди Иброҳимович.
«Албатта, биз янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди, мен жамоадан бундан-да каттароқ нарсани кутаман. Агар биз шу руҳда ишлашда давом этсак, ҳаммаси яхши бўлади», — деди Златан Иброҳимович.













