Бугун жамоамиз 24-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида ўтказади. “Аждарлар” Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши майдонда саф тортишади.
Қизиқарли ўтилиши кутилаётган ушбу учрашув, бугун “Марказий” стадионда соат 18:15да бошланишини яна бир марта эслатиб ўтамиз.
ЎзПФЛ, 24-тур. 30.09.2016
“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод)
Қарши ш., “Марказий” стадиони
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров (Тошкент), Дониёр Сайлавов (Тошкент)
Захира ҳаками: Игорь Гормашев (Тошкент)
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.
Мазкур жамоалар бугун ўз тарихидаги ўзаро 38-учрашувда майдонга тушишашди. Ўзаро учрашувлар статистикаси бўйича устунлик “Насаф” тарафида бўлсада. Маъданчилар “аждарлар” учун жуда ноқулай рақиб ҳисобланади. Бошқа жамоалар билан бўладиган учрашувлар натижасини олдиндан тахмин қилиш мумкин. Аммо айнан бу жамоалар учрашувида ана шу тахминни қилиш мушкулроқ.
Лекин бугун "Насаф" ўз майдонида ўйнайди. Қаршилик мухлислар ҳам чемпионатдаги кейинги икки турдан буён ғалабани соғиниб қолишди.
“Металлург” жамоаси ҳам ўтган икки турда ўз мухлисларини “хафа” қилган. 22-турда “Қўқон-1912”га ва ўз майдонида бўлган 23-турдаги учрашувда “Бухоро” жамоасига имкониятни бой беришган. Бу мағлубиятлар ҳам рақибимизга босим юклаши мумкин.
Хуллас, бугун мухлисбоп – қизиқарли футбол учрашуви бўлишини ҳамма билиб турибди. Шундай экан, “Марказий”га ташриф буюринг, севимли “Насаф” жамоамизга чин кўнгилдан мухлислик қилинг. “Марказий”га марҳамат қилинг!