«Зенит» яримҳимоячиси Аксель Витцель Европа лигасидан ўрин олган «АЗ Алкмаар» (5:0) клубига қарши ўйин ҳақида ўз фикрини баён қилди.
«Зўр натижа! Биринчи бўлимда бироз қийналдик, чунки рақиб катта куч билан ҳимояланди. Шундан сўнг қанотларни ишга солиб, гол урдик. Иккинчи бўлимда рақиб ҳужумга ўтгач, бизда имкониятлар кўпайди. Тўртта гол урдик ва ажойиб ўйинни ўтказдик» - деди Витцель.