Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган «Сельта» - «Барселона» баҳси яримҳимоячи Андрес Иньеста учун клуби сафидаги 600-ўйин бўлади.
32 ёшли футболчи 15 мавсумдан буён «Барселона» сафида тўп сурмоқда. Шу давр мобайнида у жамоаси билан 29 совринни ютиб олган.