“Насаф” – “Металлург” учрашуви якунига еткач, учрашув қаҳрамонларидан бири – ҳужумчимиз Драган Черанни суҳбатга тортдик.
-Бугунги учрашув жуда қизиқарли бўлди. Тўғриси, ўзим иккита гол уришимни кутмаган эдим. Аммо ҳужумчи сифатида гол уриш асосий вазифам эканлигини жуда яхши биламан ва бунинг учун доимо ҳаракат қилаяпман. Албатта бу голларда барча жамоамнинг аъзоларини ҳиссаси бор. “Насаф” футболчилари доимо ғалаба учун бир тан, бир жон бўлишиб ҳаракат қилишади.
Жамоа бомбардири? Албатта бу шарафли, мендан мухлислар нимани кутишаётганини биламан. Ўйиндан-ўйинга бор кучим билан ҳаракат қиламан. Шундай голларим билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Дарвоқе, бугунги голлар улар учун аталган. Бундай содиқ мухлислар кўз ўнгида тўп тепиш менга завқ бағишлайди. Бўлажак ўйинда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидаман. Улар ўйинимизга қанча кўп келишса, ишонинг кучимга куч қўшилади. Мендан ҳамма мухлисларимизга миннатдорчилигимни етказиб қўйинг.