Италиялик мураббий Чезаре Пранделли «Валенсия» клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Пранделли бундан олдин Италия терма жамоаси ва «Галатасарой», «Фиорентина», «Рома», «Парма», «Венеция», «Верона» ва «Лечче» клубларида ишлаган эди.













