Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ҳаётдан кўз юмган шотландиялик спортчини нокаутга учратган боксчи жавобгарликни ҳис қилаётганини билдирди

Баҳо:
+ | -

Шотландиялик боксчи Майк Тоуэллнинг ўлимидан олдин уни нокаутга учратган Дэйл Эванс бўлиб ўтган воқеа учун жавобгарликни ҳис қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

29 сентябрь куни Дэйл Эванс Майк Тоуэллга қарши жангнинг бешинчи раундида уни нокаутга учратди. Оғир зарбалар қабул қилган Тоуэлл замбилда олиб чиқилди ва шифохонага етказилди. Бироз вақт ўтиб, 25 ёшли боксчи бош мия жароҳатлари оқибатида вафот этди.

«Бўлиб ўтган воқеа учун жавобгарликни ҳис қиляпман, чунки биз бир-биримизни урамиз. Умрим давомида ушбу даҳшатли ҳиссиёт билан яшашга мажбурман. Ҳозир уни бу ҳаётда бошқа кўра олмайдиган икки яшар ўғли, унинг севган қизи ва оиласи ҳақида ўйлаяпман», – деди Эванс.

Дэйл Эванс, шунингдек, фаолиятини якунлаб, боксдан кетиш ҳақида ўйлаганини маълум қилди. Энди эса у Тоуэллнинг хотирасига бағишлаб Буюк Британия чемпиони бўлмоқчи.

Майк Тоуэллнинг ўлимидан сўнг британиялик депутат бокс қоидалари ўзгартирилишини талаб қилди. Қатор ташкилотлар эса боксни умуман бекор қилиш таклифини билдирди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:32, 03.10.2016.
Ўқилди: 7432 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.