Хитой футбол ассоциацияси раҳбари Ли Жиукван «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Рунини мамлакатда интизорлик билан кутишаётганини маълум қилди.
«Уэйн Руни – Хитойда биринчи даражадаги юлдуз, ҳатто кичкина ўғлим ҳам уни танийди. Агар у Суперлигамизда ўйнаганида, нафақат ўзимизни, балки хорижий мухлисларнинг эътибори ҳам чемпионатимизга қаратилган бўларди. Машҳурлик борасида Руни фақат Месси ва Роналдудан орқада холос» - деди ХФА раҳбари.