«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн Роналду ва Месси билан тенглашиши учун нима қилиш кераклигини тушунтирди.
«Месси ва Роналду билан рақобатлашиш учун совринларни ютиб олиш зарур. Уларда соврин бор. Бироқ, олдин айтганимдек, уларни савиясига етмоқчиман. Аста-секинлик билан бунга эришмоқдаман.
Ўзимни яхши ҳис қиладиган нуқтада ўйнатаётган бош мураббий ҳам менга ёрдам бермоқда. «Ателтико» ва Франция терма жамоаси мураббийи учун ўйнаман» - деди Гризманн L'Equipe хабарида.