«Барселона» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Хави Эрнандес эна эски мавзуга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, Хави ўз фикрини билдириб, жаҳоннинг энг яхши футболчиси билан бир вақтда ўйнаётган «Реал» Криштиану Роналдунинг омади келмаганини таъкидлаганди. У каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Мессини назарда тутганди. Ўз навбатида, Роналду унга жавобан ўзида 3та "Олтин тўп" борлигини, Хави эса Қатар чемпионатида ўйнаётганини айтганди.
«Менинг сўзларим Роналдуга ёқмади, лекин мен ўз фикримда қоламан. Учта "Олтин тўп" ҳақидаги унинг жавоби — ҳақиқат. Мен инсонларга нисбатан ҳурматсизлик қилмайман, аммо менинг нуқтаи назарим ўзгармайди. У менга нисбатан қилдими?» — дейди Хави.