Испания терма жамоасининг ҳужумчиси Альваро Мората ЖЧ-2018 саралаш мусобақасидан ўрин олган Италияга қарши ўйинда майдонга тушишни сабрсизлик билан кутаётганини маълум қилди.
«Италияга қайтишни жуда хоҳлайман. У ерда кўплаб дўстларим бор. Умид қиламанки, мухлислар ҳам мени илиқ кутиб олишади. Италия ва Албанияга қарши ўйинлар жуда муҳим. Агар сафарда икки ғалабага эришсак, гуруҳдан чиқиш учун катта қадам ташлаган бўлардик» - деди Мората AS хабарида.
Италия – Испания ўйини 6 октябрь куни бўлиб ўтади.