«Бавария» яримҳимоячиси Франк Рибери жамоадошларини бирдам ва аҳил бўлишга чақирди.
«Биз якдил жамоа сифатида ўйнашимиз лозим. «Бавария» — суперкоманда, бизда ажойиб футболчилар йиғилган. Яна биргаликда ишлаб, мақсад сари якдил қадам ташлашимиз лозим» - деди Рибери tz хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» сўнгги икки ўйинда ғалаба қозонолмади (Атлетико 0:1, Кёльн 1:1).