Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бобур Бобомурод: "Барселона"га мухлислик қиламан, лекин севимли футболчим Месси эмас"

Баҳо:
+ | -

2-4 октябр кунлари Қорақалпоғистонда ёшларнинг муаммолари ва фикрларини ўрганиб, ёшларнинг ўз иқтидор ва имкониятларини юзага чиқариш учун янада қулай имкониятларни яратувчи чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳлар ёшлар билан мулоқатлар олиб боришди.

Тадбирда шоир Бобур Бобомурод ҳам иштирок этди. Биз учрашувлардан кейин шоир билан футбол ҳақида суҳбат қурдик.


- Бир неча кунлардан буён спортчилар билан бирга юрибсиз. Айтингчи қайси спорт турларига қизиқасиз?
- Ёшлигимда футбол билан жиддий шуғулланганман. Курааш, бокс, оғир атлетика спорт турлари билан ҳам шуғулланганман, лекин менга кўпроқ футбол ёққан. Бухорода 4 йил давомида профессионал мураббийлар қўл остида футбол ўйнаганман. Лекин биз ўйнаган пайтларда ҳозиргидек шароитлар бўлмаган. Битта бутсани талашиб киярдик. Машғулотларга базан трикода борардик. Ҳозир эса шароитлар бошқача.

- Қайси жамоаага мухлислик қиласиз?
- “Барселона”

- Унда севимли футболчингиз Месси бўла керак?
- Йўқ, Мессига ҳам Роналдуга ҳам тан бераман. Мен кўпроқ ўзимизни футболчиларга мухлислик қиламан. Уларни ютуғи мени кўпроқ қувонтиради. Мана миллий терма жамоамиз 1:0 га ютиб келмоқда, бу қувончли албатта.


- Футбол ўйинларига ҳам тушиб турасизми?
- Биз оилавий бориб турамизз футбол томоша қилишга.


- Охирги марта қайси ўйинга ташриф буюрган эдингиз?
- Терма жамоамизнинг Сурия билан ўйинига борган эдик. Анча юрак ховучлаб кузатдик ўйинни. Лекин битта голни хайқириғи билан ичимиздаги ҳамма нарса чиқиб кетди. Яқинда Бухородаги ўйинга кирдим. Футбол инсонга катта завқ беради. Айниқса бақириб чақирганингда ичингдаги ҳамма нарса чиқиб кетади.


- Ўзбекистон терма жамоаиснинг жаҳон чемпионатига чиқишига қанчалик ишонасиз.
- Орол қачон тўлса, Ўзбекистон термаси ўшанда чампион бўлади. Лекин ниятим ҳам Орол ҳеч қачон қуримасин ва доимо тўла бўлсин. Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқишига худо хоҳласа ишонаб турайлик, яхши ният қилайлик. Мен кўз тегишидан қўрқаман. Ўтган сафар ана бир қадам қолди деб қандай чиқиб кетганини билмай ҳам қолдик. Бу сафар энди қанчалик яқинлашгани сайин, эҳтиёткор бўлавераркансан. Лекин барибирам термамизга ишонаман. Мустақиллик ёшлари барибир ўз сўзларини айтишади. Мана Олимпиадани кўрдик. Ҳаммаси мустақиллик даврида туғилган ёшлар. Худо хоҳласа футболда ҳам худди шундай натижаларга эришамиз.

Мен қорақалпоқ футболчиларига бир таклиф бермоқчи эдим. Бразилия ва Аргентинада футболни қумда ўйнашади. Уларни оёқларидан тўпни олиб бўлмайди. Улар қумни қаршилигини енгиб, копток тепишади. Агар қорақалпоқ йигитлари ҳам қумда футбол ўйнаб, техникаларини ривожлантириб, ўзларини кўрсатишса хурсанд бўлардим. Майли бутун жамоа чиқмасин, лекин 1-2 та шундай техникали футболчи чиқса, бундан албатта хурсанд бўлардим.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди
Manba: KRuz.uz

Киритилди: 21:02, 05.10.2016.
Ўқилди: 13525 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.