Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

ЖЧ-2018 саралаш. Эронга ютқаздик

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси илк мағлубиятини қабул қилишга мажбур бўлди. Бабаян шогирдлари Тошкентда Эронга имкониятни бой бериб қўйишди.

Учрашувни Карлос Кейруш шогирдлари жуда фаол бошлаб, мезбонларнинг ўз ўйинларини топиб олишлари имкон бермади. Ўйиннинг 9-дақиқасида форслар дарвозани ишғол қилиш учун яқин келишди. Ўнг қанотдан жарима майдончамизга етказилган узатмага Ғучаннажод 5 метрдан зарба берди. Бахтимизга зарба ноаниқ чиқди.

Баҳснинг 27-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Ислом Тўхтахўжаев керакмас вазиятда рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Жожаий етказган узатмани Ҳусайний 5 метрдан бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида Сервер Жепаров, кутилмаганда жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Ушбу баҳсда сардорлик вазифасини бажараётган футболчимиз ҳаводаги тўп учун сакради, аммо ерга бир оёғи билан ноқулай йиқилди. Унинг ўрнига тушган Александр Гейнрих эса ўйинимизни фаоллаштиришга муваффақ бўлди. Аммо вазиятни ўнглаш учун танаффусгача вақт кам қолганди.

Иккинчи бўлимда Эрон тўлиқ ҳимояланди, кўпчилик бўлиб мудофаа ҳақида бош қотирди. Терма жамоамиз рақибнинг ҳимоясини ёриб ўта олмади. Олис масофадан бир неча марта зарбалар бердик, аммо уларга аниқлик етишмади. Стандарт вазяитлардан фойдалана олмадик. Денисовнинг аутдан улоқтириб берган вазиятлар ҳам бизга наф бермади.

Иккинчи бўлим бошида қандай хавфли вазиятни юзага келтирдик. Рашидовнинг узатмасидан кейин Тўхтахўжаев ўнг қанотдан ҳужумга ўтди ва рақиб жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Агар ушбу узатма ҳимоячидан ўтганида, футболчимиз дарвоза томон зарба беришга тайёр турганди, аммо тўп ўтмади.

Ушбу вазиятни инобатга олмаганда, Ўзбекистон бутун ўйин давомида голга тортадиган бирорта вазият ярата олмади. Эрон эса ҳақли равишда ғалаба қозонди.

Ўзбекистон мазкур мағлубиятдан кейин учинчи ўринга тушиб қолди. Эрон ва Жанубий Корея 7 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб олишди.

ЖЧ-2018 саралаш, Осиё, 3-босқич, "А" гуруҳи, 3-тур, 18:00.
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН - 0:1 (0:1)
ГОЛ: Жалол Ҳусайний (27)
Огоҳлантиришлар: Александр Гейнрих (56), Анзур Исмоилов (66)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (Александр Гейнрих 40), 18.Отабек Шукуров, 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов (Жалолиддин Машарипов 61), 11.Игорь Сергеев (Марат Бикмаев 73).
Эрон: 12.Алиризо Бейранванд, 3.Эҳсон Ҳожисафий, 4.Жалол Ҳуссайний, 5.Милод Муҳаммадий, 6.Саид Иззатуллоҳий, 7.Масъуд Шожаий (Андраник Теймурян 83), 8.Муртазо Пуралиганжий, 11.Воҳид Амирий, 16.Ризо Ғужаннажод (Сардор Азмун 63), 17.Меҳди Таремий (Алиризо Жаҳонбахш 76), 23.Рамин Ризоийян,
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Эрон 3 2 1 0 3-0 7
2 Жанубий Корея 3 2 1 0 6-4 7
3 Ўзбекистон 3 2 0 1 2-1 6
4 Сурия 3 1 1 1 1-1 4
5 Хитой 3 0 1 2 2-4 1
6 Қатар 3 0 0 3 2-6 0

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:51, 06.10.2016.
Ўқилди: 10056 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5306]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4507]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3448]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3002]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2735]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2400]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2151]

Родри операция қилинади [1904]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1848]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1815]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик