Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Самвел Бабаян: “Бугун мағлубиятга учрадик, аммо ҳали олдида ўйинлар кўп”

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Муҳим ўйинда, афсуски, омадсиз ўйнадик. Йигитларга сўнгги дақиқаларга қадар курашишгани учун раҳмат айтаман. Одил Аҳмедовнинг йўқлиги бугунги ўйинимизга катта таъсир қилди, ҳужумда вазиятлар кам яратдик. Эрон ҳимояда яхши ўйнади. Бугун мағлубиятга учрадик, аммо ҳали олдида ўйинлар кўп. Биз кейинги ўйинларда керакли натижаларни қўлга киритишга интиламиз.

Одил Аҳмедов катта эҳтимол билан Хитойга қарши ўйинда майдонга тушади. Биз уни бугун майдонга тушириб, таваккал қилмадик. Бу унинг тикланиш жараёнини узайтириб юбориши мумкин эди.

Суриянинг Хитойни мағлуб этиши? Йўқ, мени бу ҳайрон қолдирмади. Бу босқичда қайд этилаётган ҳеч бир натижа ҳайратга солаётгани йўқ. Ҳозирги босқичда кучсиз жамоанинг ўзи қолмаган.

Сардор Рашидов уч ўйиндан буён ўз даражасида ўйнай олмаётгани рост. Бундай ҳолатда ҳеч кимга кейинги ўйинларда асосий таркибда тушиш кафолатланмаган. Биз ўйинни таҳлил қиламиз ва келаси ўйингача керакли хулосалар чиқарамиз”, дейди Самвел Бабаян.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:41, 06.10.2016.
Ўқилди: 15999 марта.
Фикрлар: 58 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.