Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при турнири бошланди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди, деб хабар беради ЎзА.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тўртинчи бор ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 135 спортчи ўн тўрт вазн тоифасида совринли ўринлар учун курашмоқда.

Халқаро дзюдо федерацияси 2013–2016 йилларда Гран-при туркумига кирувчи турнирларни Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор қилган. Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан бу йилги Гран-при турнирини ҳам юқори савияда ўтказиш, мусобақа ташкил этиладиган жойнинг халқаро стандартларга мос жиҳозланишини таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди, дейилади хабарномада.

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида 6 октябрь куни нуфузли мусобақанинг очилиш маросими бўлди.

«Ўзбекистонда спортни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бермоқда, — деди Осиё дзюдо уюшмаси раиси Обейд Ал-Анзий. — Бу мамлакатингизда нуфузли спорт анжуманларининг мунтазам ўтказилаётгани, ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро спорт ареналарида юксак ғалабаларга эришаётганида яққол намоён бўлмоқда. Бу галги турнир ҳам юқори савияда ўтишига ишончим комил».

Бу йилги турнирда Ўзбекистон шарафини тажрибали спортчилар билан бирга ёш дзюдочилар ҳам ҳимоя қилмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунида Муҳриддин Тиловов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Шарофиддин Лутфуллаев учинчи ўринни эгаллади. Хотин-қизлар ўртасида Диёра Келдиёрова кумуш, Нодира Гулова, Муқаддас Кубеева, Гулойим Жумабоева бронза медалларни қўлга киритди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икромов сўзга чиқди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:53, 07.10.2016.
Ўқилди: 5736 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.