«Арсенал» яримҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен ўтган ойда Англия терма жамоасидан чақирув олмагани билан боғлиқ вазият тўғрисида гапирди.
«Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Гўё қаттиқ тепки егандек бўлдим. 18 ёшимдан буён терма жамоада ўйнаяпман. «Арсенал» ва Англия учун ўйнашга ўрганим қолгандим. Шунинг учун ҳам бу ҳолатдан қаттиқ ранжидим. Яхшиямки бу ойда чақирилдим» - деди футболчи.