«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил жамоадоши Пер Мертезакер билан фахрланишини маълум қилди.
«У билан «Вердер»да бирга ўйнаганмиз. Энди «Арсенал»да ўйнаяпмиз. У ҳақда фақат яхши гапларни айтишим мумкин. У жамоа учун бор кучини сарфлайди. Пер – ўрнак олишга арзийдиган инсон. У билан ўйнаётганимиздан мамнунмиз. Тезроқ жароҳатидан тикланиб, сафга қайтишини тилаймиз» - деди Ўзил Transfer Market Web хабарида.