Англия терма жамоаси ҳужумчиси Даниэль Старриж Мальта (2:0)га қарши учрашувдан кейин ўз фикрларини билдирди.
“Биз учрашувни ҳар икки таймни ҳам яхши ўтказдик. Мальта ҳам ёмон ўйнагани йўқ.
Тезкор гол киритиб олганимиз яхши бўлди. Афсуски яратилган кўплаб имкониятлардан унумли фойдалана олмадик”, - дейди Старриж.