Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Санжар Раҳмонов профессионал рингдаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

8 октябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) Sin City Showdown бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов ҳам рингга кўтарилди.

27 ёшли андижонлик спортчи шу вақтгача мағлубиятга учрамаган 23 ёшли америкалик Жонатан Дайнонгга қарши жанг олиб борди. Олти раунд якунларига кўра, ҳакамлар Раҳмоновни ғолиб деб топди.

Айни пайтда Санжар Кичик Флойд Мейвезерга тегишли Mayweather Promotions промоутерлик компанияси жангчиси ҳисобланади. Раҳмонов таниқли америкалик мураббий Дьюи Купер қўл остида машғулот олиб бормоқда.

«Санжар ажойиб жанг олиб борди. Унинг рақиби ҳаваскор боксда яхши бэкграундга эга эди, профессионалда ҳам бирор маротаба ютқазгани йўқ. Санжар учун бу яхши беллашув бўлди.

Нима учун уни «War» (Уруш) деймиз? Мен унга ҳужумкор усулидан келиб чиқиб худди шундай лақаб бердим, у муддатидан олдин ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Раҳмонов рингга чиқасолиб — у хоҳ спарринг бўлсин, хоҳ ҳақиқий жанг — урушга киришиб кетади. Шу билан бирга, Санжар ҳам War билан маънодош, демак бу унинг учун идеал лақаб", — деди Дьюи Купер «Газета.uz"га.

Ҳаваскор боксда Санжар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Зиятдинбек Тойгонбаев қўл остида шуғулланиб, 2009 йилда Осиё чемпиони ва 2013 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 19:28, 09.10.2016.
Ўқилди: 8266 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.