Голландия терма жамоаси бош мураббийи Данни Блинд ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Францияга қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ҳакам пенальти белгилаши керак эди. Ақл бовар қилмайди. Тўртинчи ҳакам менинг ёнимга келди ҳамда видеони кўрганини, у ерда футболчи тўпни қўли билан ўйнамаганини айтди.
Бу қўл билан ўйналган вазият эди. Пенальти белгиланмагани французларга ёрдам бўлди», – дейди Блинд.
Ушбу баҳсда Дамир Скомина бошчилигидаги словениялик ҳакамлар гуруҳи ишлади.