Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Самвел Бабаян: " Режаларимиз ўзини оқлади"

Баҳо:
+ | -
Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Хитой учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этган Самвел Бабаян ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин ўтказдик. Олдинга жиддий қадам ташладик”.

“Отабек Шукуровнинг голи? Бу ўйланган комбинация эди. Ҳазил, албатта. Умуман олганда эса унга керакли кўрсатмаларни бергандик. Бу бизга муваффақият олиб келди”.

“Бугун ҳужумда ишларимиз юришди. Биз Хитойнинг тезкор қарши ҳужумга ўтиши мумкинлигини билардик. Шуни ҳисобга олган ҳолда ўйнадик. Режаларимиз ўзини оқлади”.

“Стандарт вазиятлардан фойдаланиш бўйича оқсаяпмиз. Жарима ва бурчак зарбалари кутганимиздек самара бермаяпти. Бугун тўп тўрт марта устунга тегди. Бу ҳолатни нимадир деб изоҳлаш қийин”.

“Ҳар бир ўйин бир-биридан фарқ қилади. Рақиб биринчи таймда зич ўйнади. Иккинчи таймда эса зона очилгани ҳисобига ҳужумга ўтдик. Футболда фақат ҳужум қилиб бўлмайди. Керакли пайтда ҳимояни ҳам ушлай билиш керак”, - дейди Самвел Бабаян.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:36, 11.10.2016.
Ўқилди: 11704 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.