«Милан» афсонаси Паоло Мальдини хитойлик инвесторларнинг клуб техник директори бўлиш ҳақидаги таклифига рад жавобини берди.
«Милан» ҳар доим қалбимда. Мен ва отамнинг ҳаёти бу клуб билан боғлиқ бўлган. Бироқ ҳар қандай қарорни эҳтиёткорлик билан қабул қилишга мажбурман. Таклифни қабул қилиб, оқибатини ўйламасдан ишга шўнғиб кетиш яхшироқдек тулади. Аммо бундай қилолмайман» - деди Мальдини Football Italia хабарида.