Руминия терма жамоаси ҳимоячиси Космин Моци ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Қозоғистонга (0:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрини маълум қилди.
«Қозоғистонликларнинг қўпол ва тажовузкор ўйини – шармандалик. Улар футболчиларимизга атайин жароҳат етказиш мақсадида шундай ўйнагандек туюлмоқда. Бу ҳар бир вазиятда кўриниб турди. Ҳакам ҳам бунга кўз юмди. Бир қатор вазиятларда уларга қизил карточка кўрсатиши шарт эди. Қозоғистоннинг ўйини – футбол эмас» - деди Моци Sports.kz хабарида.