Супероғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрининг мураббийи Питер Фьюри шогирди ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«У ҳали рингга қайтади. Бокс – унинг ҳаёти, қонига сингиб кетган. У гиёҳванд эмас, ҳозир даволанмоқда. У фақат аҳмоқлик қилиб қўйди, руҳий тушкунликка тушиб қолди. Бир неча ойдан сўнг шифо топади ва албатта рингга қайтади» - деди Питер Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Тайсон Фьюри барча чемпионлик камарларидан воз кечган эди.