19-ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси кубогининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди.
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Қирғизистонлик тенгқурларига қарши майдонга тушди.
Қизиқарли ўтган баҳсда ҳамюртларимиз ишончли тарзда ҳаракат қилди ва рақиблари дарвозасига жавобсиз 5 та гол йўллади. Бу ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига турнир пешқадамлигини тақдим этди.
Ўзбекистон - Қирғизистон 5 - 0
Ўзбекистон: Мафтуна Жонимқулова, Феруза Бобоҳўжаева, Мафтуна Шойимова, Солиҳа Ҳусниддинова, Шоҳида Тожиддинова, Нозима Камолтоева, Умида Зоирава, Малика Бурҳонова, Севара Нормуродова, Шаҳноза Қурбонова, Тожинисоҳон Рашидова,
Қирғизистон: Гаер Анжелина, Бибинур Романова, Адинай Қиличбек қизи, Бахтигул Токтоболотова, Виктория Далингер, Айзан Боронбекова, Элизабета Подскребка, Нагима Қўқонбоэва, Малика Кадирова, Айзат Арабидин қизи, Кенже Асанакунова,