Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив"

Баҳо:
+ | -

Бугун "Локомотив" сафарда "Машъал"га қарши олий лиганинг 20-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувни ўтказади. "Б.Вафоев" номидаги стадионда кечадиган баҳс соат 16:00да бошланади.

Олий лига, 20-турнинг қолдирилган ўйини.
МАШЪАЛ - ЛОКОМОТИВ
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов

Турнир жадвалидаги ўрни: "Машъал" 11-ўринда (30 очко), "Локомотив" 1-ўринда (59 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 29 очко.

Таъриф: Чемпионлик учун ҳаракат қилаётган "Локомотив" сафарда "Машъал" меҳмони бўлади. Бугун Муборакда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Негаки иккала жамоа ҳам ҳужумкор футбол намойиш этишни хуш кўради.
Чемпионат якунига етиб бораётган бир пайтда "Локомотив" учун ҳар бир ўйин муҳим. Чунки "темирйўлчилар"нинг мақсади битта: Олий лигада биринчи ўринни қўлга киритиш. "Машъал" эса кучли саккизликка кириш ҳақида ўйлаяпти ва бу йўлда уларга "Сўғдиёна", "Нефтчи" ва "Шўртан" рақобат қилади.

Факт: "Машъал" иккинчи давранинг дастлабки тўрт турида ғалаба қозона олмади. "Газчилар" кейинги бешта учрашувдан учтасида зафар қучишди. Шу уч ғалабадан иккитаси Муборакдаги ўйинларда қайд этилди.
Умуман олганда, "Машъал" ўз майдонида доим ҳам бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Жамоа уй беллашувларида 23 очко тўплаган: 7 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият. Тўплар нисбати 23-11. "Машъал" ўз майдонида "Металлург", "Нефтчи" ва "Қизилқум" клубларига ютқазган.

Факт: Охирги учта ўйиннинг биттасида ғалаба қозонган "Локомотив" бу сафар "Машъал"ни мағлуб этишга уриниб кўради. Бу ўйин "темирйўлчилар" учун сафардаги 12-баҳс бўлади. Шу пайтгача бўлиб ўтган сафар ўйинларида "Локо" 24 очкони қўлга киритган: 7 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар нисбати 26-14.
"Локомотив" ҳозирча иккинчи даврада уч марта сафарда баҳс олиб бориб, шундан биттасида ғалабага эришди. "Олмалиқ" мағлуб этилган бўлса, "Нефтчи" билан дуранг ўйналди ва "Пахтакор"га имконият бой берилди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 11:58, 18.10.2016.
Ўқилди: 4956 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6514]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2739]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2710]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2704]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2549]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1851]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [1661]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1582]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1573]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1556]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.