Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Россия Спорт вазирлиги Грознийда ўтказилган ёш болалар иштирокидаги жангларни танқид остига олди

Баҳо:
+ | -

Россия Спорт вазирлигида муассаса бош вазири ўринбосари Павел Колобков раислиги остида ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 4 октябрь куни Грозний шаҳрида ўтказилган MMA Grand Prix Akhmat 2016 турнирининг қонунийлиги кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».

Йиғилишда Россия Спорт вазирлиги, Чеченистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Россия Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи ҳамда Бутун Россия «MMA иттифоқи» жамоат ташкилоти ва бошқа тизим вакиллари иштирок этди.

Ишчи гуруҳ Грознийда ўтказилган турнирда 18 ёш ва ундан катта бўлган курашчилар иштирокидаги жанглар қоидаларга мувофиқ ўтди, деган хулосага келди. Аммо 10 ёшгача бўлган болаларнинг Grand Prix Akhmat 2016 турнири доирасида кўргазмали жанглари MMA қоидаларига зид экани тан олинди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ Grand Prix Akhmat 2016 турнири расмий мусобақа бўлмаган, деган хулосага келди.

«Турнир Россия Спорт вазирлиги ва Бутун Россия ‘MMA иттифоқи’ жамоат ташкилоти билан келишилмаган ҳолда ўтказилди ҳамда мамлакатнинг 2016 йилги спорт тадбирлари тақвимидан ўрин олмаган эди», – дейилади хабарда.

Турнир, шунингдек, Чеченистон спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия тадбирлари тақвимидан ҳам ўрин олмаган.

Чеченистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига келажакда баҳсли вазиятларга сабабчи бўлмаслик учун Россия Спорт вазирлиги ва мамлакат спорт федерациялари билан келишилган ҳолда шунга ўхшаш турнирларни ўтказиш тавсия этилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:32, 19.10.2016.
Ўқилди: 6901 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.