Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ЎзПФЛ Биринчи Лигада мухлисларни ҳақорат қилган футболчини жазолади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қоидабузар футболчиларга нисбатан қарорлар чиқарилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Хабар беришларича, футбол бўйича Ўзбекистон Биринчи Лигасининг 31-туридан ўрин олган «Косонсой» — «Уз-Донг-Жу» учрашуви якунланишига етти дақиқа қолганида меҳмонлар ҳимоячиси Шаробиддин Собиров мухлисларни ҳақорат қилган ва бу қилмиши учун майдондан четлатилган.

Вазиятни ўрганиб чиққан ЎзПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси Шаробиддин Собировни Биринчи Лиганинг 3 та ўйинига дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилган.

113 нафар томошабин гувоҳлиги остида ўтган ўйинда футболчи нима сабабдан мухлисларни ҳақорат қилганига аниқлик киритилмаган. Собиров четлатилганидан сўнг «Уз-Донг-Жу» яна бир гол ўтказиб юборган ва учрашув 3:1 ҳисобида «Косонсой» ғалабаси билан тугаган.

Қўмитанинг аввалги йиғилишида ҳам мухлисларни ҳақорат қилган Биринчи Лигадаги бошқа бир футболчига нисбатан чора кўрилган эди. Хабар беришларича, «Цементчи»га қарши 28-тур ўйинида мухлисларни ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган «Ёзёвон-Лочинлари» ҳимоячиси Дилшод Эминов 4 та ўйинга дисквалификация қилинган эди.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:37, 19.10.2016.
Ўқилди: 9697 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик