Кириш Регистрация

Равшан Бозоров: «Бугун ёшларни майдонга туширган эдик»

Баҳо:
+ | -

«Насаф» - «Навбаҳор» (6:0) ўйинидан кейин ўтказилан матбуот анжуманида меҳмонлар устози Равшан Бозоров ўз фикрини маълум қилди.

Р.Бозоров: Ўйин ҳақида гап кетганида “Насаф” жамоаси учрашувда ҳақли равишда ғалабага эришди. Афсуски бизни ўйинимиз чиқмади. Бунга эса асосий таркибнинг олти нафар футболчисини майдонга тушмаганлиги сабаб бўлди. Уч нафар футболчимиз дисквалификация туфайли қолганлар эса жароҳат боис учрашувда иштирок эта олишмади. Уларнинг ўрнига ёшлар хизматидан фойдаланишга мажбур бўлдик. Ёшларимизда эса “Насаф”дек кучли жамоага қарши баҳсда тажриба етишмаганлиги сабабли анча қийналишди. Рақиб савия жиҳатидан анча кучли эди. Натижа ҳам шундан келиб чиқиб қайд этилди. Ёшларни асосий таркибда муносиб тарзда тўп суришлари учун маълум вақт керак бўлади. Жорий йилги мавсумда секин-аста эртамизни белгилаб берадиган футболчиларга имконият бериб келмоқдамиз. Бу ҳол ўз самарасини бериши лозим. Жамоамиз олдига олий лигада қолиш вазифаси қўйилган. Иккинчи даврада тақвимга кўра тўққизта учрашувни сафарда ўтказамиз. Имкон қадар учрашувларда очко олишга интилмоқдамиз. Лекин, бу борада осон бўлаётгани йўқ. Қайдадир ўйинимиз чиқмаяпти ёки бошқа сабаба туфайли очколарни бой бермоқдамиз. “Бухоро”га қарши ўз майдонимизда ўтган сўнгги ўйиннинг биринчи бўлимида устунликка эга бўлгандик. Танаффус пайтидаги четлатишлар сабаб иккинчи бўлимда имкониятни бой бердик. “Шўртан” билан ўтган баҳсда эса ғалаба қозонаётган бўлишимизга қарамай сўнгги сонияларда мағлубиятга учрадик. Хуллас нимадир етишмаяпти. Қолган турларда ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. “Навбаҳор” олий лигадан тушиб кетмайди деган умиддаман.

 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:58, 22.10.2016.
Ўқилди: 6167 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик